Яқинда «Туркистон» санъат саройида «Байрамингиз муборак, азиз тиббиёт ходимлари!» тадбири ташкил этилди. Унда «Йилнинг энг яхши педиатри», «Йилнинг энг яхши терапевти», «Йилнинг энг яхши хирурги», «Йилнинг энг яхши соғлиқни сақлаш ташкилотчиси», «Йилнинг энг яхши кардиологи», «Йилнинг энг яхши санитария врачи», «Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам врачи», «Йилнинг энг яхши офтальмологи», «Йилнинг энг яхши неврологи», «Йилнинг энг яхши профессори», «Йилнинг энг яхши доценти», «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси», «Йилнинг энг яхши илмий ходими» каби ҳамда танловдан ташқари «Алоҳида хизматлари учун», «Касбига содиқлиги учун», «Муносиб шогирдлар тайёрлагани учун» номинациялари ғолиблари тақдирланди.