2019 йил 5 март куни Москва шахрида «Глаукома патогенези ва давосига замонавий ёндашув» номли илмий амалий конференция бўлиши кутилмоқда.
Анжуманнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан соат 16:00 да.
Қувонарли томони ушбу ҳалқаро анжуманда Тошкент тиббиёт академияси, офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Фазилат Арифовна «Комбинирланган ва фиксацияланган гипотензив дори воситаларини бирламчи очиқ бурчакли глаукомада қиёсий баҳолаш» номли маъруза билан қатнашмоқдалар.
Конференция интернет орқали жонли трансляция қилинади. Қуйидаги дастурда сиз маърузалар номи ва маърузачилар рўйхати билан танишишингиз, http://avo-portal.ru/ сайти орқали онлайн режимда конференцияни бевосита кузатиб боришингиз мумкин.