Contacts

  • Slider Image
  • Slider Image
  • Slider Image
image_pdfimage_print

Хурматли мехмонлар! Тошкент Тиббиёт Академияси Офтальмология кафедраси сайтига хуш келибсиз!

Офтальмология кафедраси мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор

Билалов Эркин Нозимович

Офтальмология (юнончадан «кўзни ўрганиш») — кўзнинг физиологияси, анатомияси, тузилиши, касалликларини даволаш ва профилактика қилиш билан шуғулланадиган фан.
Кўрув аъзосини ўрганадиган фан узоқ вақтлардан буён мавжуд. Қадимги Миср, Рим, Юнонистон табиблари катаракта касаллиги хакида билимлари бўлиб ва уни даволашга уринишган. Шу сохада Гиппократ ва Гален янгиликлар яратишган. Буюк бобокалонимиз Абу Али Ибн Сино томонидан ёзилган қўлланмалар бизнинг давргача етиб келган.
Офтальмология тиббиётнинг атоқли сохаларидан бири. Адабиётларда ёзилишича кўрув органи ёки «қалб кўзгуси» бир вақтнинг ўзида «саломатлик кўзгуси» демакдир. Аксарият касалликлар кўз орқали аниқланади. Мисол қилиб айтганда гипертония касаллигида кўз тубида ўзига хос ўзгаришлар булади, қандли диабетда қон томирлар ўзгаришлари, бош мия ўсмаларида кўрув нервининг ўзгаришлари. Кўпгина бошқа тор мутахассилар офтальмологларнинг хулосаларига таянган холда касалликларни даволашади.
Бизнинг мақсад талабаларни кўз касалликлари профилактикасига урғу берган холда, организм умумий касалликлари билан боғлиқлиги, яшаш ва мехнат шаройити, касби билан боғлиқлиги, кўз касалликларини ўқитиш услубларини ўргатишдан иборат.

Huvitz Co., Ltd (Janubiy Koreya) va Optovik Uni Trade kompaniyalari bilan hamkorlikda “Optik kogerent tomografiyaning zamonaviy usullari” va “HTR 1A avtorefkeratotonopaximetri yordamida diagnostikaning zamonaviy usullari va quruq ko‘z sindromida ko’z yoshi plenkasini yorilishi tezligini aniqlash” mavzularida mahorat darsi.
8.05.2018куни Даволаш факультети 503-504 гуруҳлари учун ТТА 2-клиникаси 1-бино 3 қаватда Офтальмология кафедраси доценти т.ф.д. Нарзикулова Кумри Исламовнанинг “Кўз олмаси ва ёрдамчи аппаратининг яллиғланиш касалликлари” мавзусида очик маърузаси булиб утади.
01.05.2018 куни Даволаш факультети 503-504 гуруҳлари учун ТТА 2-клиникаси 8-бино 5 қаватда Отоларингология ва стоматология кафедра мудири т.ф.д. доцент Хасанов У.С. , т.ф.д доцент Хайдарова Г.С. , Билалов Э.Н., Нарзикулова К.И. ларни “ЛОР аъзолари ва оғиз бўшлиғи касалликларида кўрув аъзоларидаги ўзгаришлар” мавзусида очик маърузаси булиб утади.

Профессор Диана Кормоснинг Офталмология кафедрасида мастер класси

Кафедра мудири ва ходимлари томонидан Руминия офталмологияси соҳасида этакчи мутахассис ҳисобланган, профессор Диана Кормос иштирокида ёш олимлар ҳамда магистратура, клиник ординатура талабалари учун «мастер-класс» ўтказилди. Профессор Диана Кормос тингловчиларни ривожланган мамлакатларнинг энг яхши офталмология шифохоналарида бўлиб ўтган офталмология соҳасида эришилган илмий ютуқлар ва замонавий технологиялар билан таништирди. Шунингдек, у «Перенатал Ретинопатия» мавзусида маъруза қилди. Маърузачининг маърузаси тингловчилар орасида унутилмас таассурот қолдирди. Натижада, мастер-класс иштирокчиларининг муҳокамасига сабаб бўлди.

Бундан ташқари, профессор Д. Кормос бўлимимизнинг келажакда шу соҳада фаолият юритишни истаган ёш офталмологлар учун қизиқарли ва долзарб мавзулар ва тадқиқотлар юзасидан ўз билимларини ўртоқлашди, суҳбат довомида у ёш олимларга ўзининг илмий йўналишига жалб қилди.
Мастер-класс якунида кафедра мудири проф. Билалов Э.Н. ва кафедра профессори Баҳриддинова Ф.А. профессор Д. Кормосга миннатдорчилик билдирган ҳолда бўлимимизнинг илмий ютуқлари билан ўртоқлашдилар.




Scientific and practical seminar with leading specialists from the clinic «Siloam Eye Hospital»