Contacts

Инновацион янгилик

image_pdfimage_print

Замонавий технологиялар ҳаётимизга жадаллик билан кириб келди. Хар бир интеллектуал ривожланган инсон рақамли технология ва интернетсиз кундалик хаётини тасаввур эта олмаслиги ойдинлашиб бормоқда. Илм олиш мобиллашиб бораётган бугунги кунга келиб ўрганиш истагида бўлган хар бир шахс олдида улкан имкониятлар эшиги очилмоқда. Улардан бири масофавий таълим, онлайн вебинар ва семинарларни мисол сифатида кўрсатишлик мумкин.

 

Дарс бериш жараёнида талабанинг ҳаёт тарзи, у қизиққан соҳалар, дарслардан кейинги бандлиги, қўшимча дарсларга бориши, дарслардан сўнг ишлаши, кутубхоналарда адабиётларнинг камлиги ҳисобга олинса, талабага берилган вазифалар ўз вақтида бажарилмаслиги эҳтимоли юқори. Буларни инобатга олган ҳолда Тошкент тиббиёт академияси Офталмология кафедраси томонидан махсус бот платформаси ишлаб чиқилди.
Бу бот орқали талаба исталган жойда талаба Офталмология фани учун махсус ишлаб чиқилган телеграм бот иловаси орқали ўқув режа ва ишчи дастур асосидаги керакли мавзуни интернет тармоғига уланиб бир марта юклаб олиб, ўқиши, эшитиши, бу мавзуга оид видеолавхаларни ортиқча ҳаракатларсиз тез фурсатда кўра олиши мумкин.
Диктор томонидан ўқиб берилган мавзулар аввал ёзиб олиниб, овозли файллар кўринишида ботга юкланади. Талаба иш билан банд бўлган вазият ёки бўш вақтида, жамоат транспортида кетаётган вақт давомида вазифа қилиб берилган мавзуни эшитиши мумкин.
Бир маротаба юклаб олгач, кейинчалик интернет тармоғига уланмаган ҳолатда хам бу ишларни амалга ошира олади. Ботга бириктирилган интернет саҳифалардаги офталмология фанига оид дунёдаги энг сўнгги маълумотлар, мақолалар, видеолар автоматик тарзда администратор иштирокисиз ботда ёритилиб борилади.
Дарс берувчи профессор – ўқитувчининг хар сафар бажарадиган кунлик иш ва вазифаларини алгоритмга солиб, дарсни олиб бориш жараёнини автоматизациялаштириб беради. Бу билан дарснинг муайян бир эътиборга молик жихатларига урғу бериш учун ўқитувчида кўпроқ вақт қолади.

Leave Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.