Фан дастури – 3.15. Офтальмология
Офтальмалогиянинг мақсади ва вазифалари.
Мақсад талабаларни кўз касалликлари профилактикасига урғу берган холда, организм умумий касалликлари билан боғлиқлиги, яшаш ва мехнат шаройити, касби билан боғлиқлиги, кўз касалликларини ўқитиш услубларини ўргатишдан иборат.
Вазифаси:
- Кўриш аъзоси туғма патологиясини диагностикаси ва умумсоматик патологиялар натжасида юзага келган кўздаги асоратларини аниқлаш учун кўриш функциясини ва кўриш органларини текшириш усулларини ўргатиш;
- Шошилинч (ўткир) кўз касалликларида биринчи ёрдам кўрсатиш ва шошилинч кўз касалликлари стационарига госпитализацияга кўрсатмаларни аниқлашни ўргатиш;
- Асоратсиз қовоқ касалликлари ва конъюктива яллиғланиш касалликларини даволаш усулларини ўргатиш;
- Кўз касалликлари стационарига госпитализация ва замонавий офтальмолог консультациясига кўрсатмаларни аниқлашни ўргатиш;
- Кўз касалликларини антипостнаталь профилактика усуллари ва умумсоматик касалликларни кўздаги асоратларини иккиламчи профилактикасини ўргатиш;
- Умумсосатик патология ва уларни реабилитация принциплари, даволаш асоратларини диспансеризация килишни ургатиш;
- Билимларни бахолаш ва укув методик материалларини тайерлаш куникмаларини шакллантириш.
- Ўқув фанига, билим, малака ва куникмаларига талаблар. Ўқилаетган фанни тамомлагандан кейин курсатилган мақсад ва вазифаларни мослиги.
Билиш керак:
- Кўриш акти, кўриш анализаторларининг анатомияси ва физиологияси;
- Куриш фаолияти, унинг ёшга хос ривожланиши, болалар кўрсаткичларини катталардан фарқи;
- Оптик система фаолияти ва ривожланиш нуксонлари, асоратлари, профилактикаси, йўналтириш системаси, уларнинг функциялари;
- Туғма ва орттирилган химоя, ёндош ва нур синдирувчи кўз қисмларининг касалликлари клиникаси, офтальмолог маслахатига ва беморни госпитализацияга кўрсатмалар бериш;
- Кўз шикасланишини келтириб чиқарадиган ташқи муҳит ва меҳнат шароитини таъсири;
- Глаукомани келтириб чиқарадиган ва кечишига сабаб бўладиган меҳнат шароити ва ташқи муҳит омиллари;
- Конъюктивитларни этиологияси, клиникаси, профилактикаси ва тарқалиши;
- Кўз ичи босимининг ошиши, клиникаси, шошилинч госпитализацияга кўрсатмалар ва кўз касалликлари бўлимида консультация ўтказиш;
- Кўз олмаси ва унинг химоя аппарати, ёндош кисмлари жарохатининг клиникаси, шошилинч госпитализацияга кўрсатма ва офтальмолог консультацияси;
- Умумсоматик касалликларни кўзга асоратларини билиш, кўз касалликлари стационарига госпитализацияга кўрсатма, офтальмолог косультацияси;
- Болалар ва катталарда кўрлик ва кўришни пасайишини асосий сабабларини билиш;
- Кўз касалликлари реабилитация усулларини билиш;
- Куз касалликлари диспансеризацияси, реабилитация принциплари ва бирламчи, иккиламчи профилактикасини билиш;
- Педагогик технология асосларини билиш.
Бажара олиши керак:
- Кўрув нерви ва ўрта, ички кўз қаватининг туғма ва орттирилган патологиясини диагностика килиш;
- Кўрув нерви, кўз ва унинг ёндош бўлимларининг ўсмаларини ажратиш;
- Кўз ички босимини патологияси (глаукома туғма, бирламчи, иккиламчи ва кўз гипотонияси) ни аниклаш;
- Кўз олмаси, унинг химоя аппаратининг (конфузия, жарохат, куйиш, совуқ уриши, комплекслашган жарохатлар ва уларни асоратлари) жарохатларини аниқлаш.
- Умумсоматик касалликларни кўзга асоратини аниклаш;
- Кўриш аъзолпрининг жарохати ва шошилинч (ўткир) патологияда биринчи ёрдамни кўрсатиш;
- Ўзлаштирилган амалий кўникмаларни амалиётда кўллаш.
Куйидаги куникмаларни мустахкамлаши керак:
- Кўриш ўткирлигини аниклаш;
- Ёруғлик сезишни текшириш;
- Ранг ажратишни текшириш;
- Периферик кўрув майдонини текшириш усули;
- Бинокуляр кўришни текшириш усули;
- Ён томонлама ёритишда кўзни ташқи кўриги.