Магистратура

        Офтальмология – кўрув аъзосининг анатомияси, физиологияси ва касалликлари, шунингдек кўрликнинг структурасини ўрганувчи фан. Офтальмологиянинг вазифаси кўрлар сонини максимал даражада камайтиришдир. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, бутун дунёда 42 млн га яқин кўрлар ва кўзи заифлар мавжуд ва йилдан-йилга бу кўрсаткич 3-6% га ошиб бормоқда. Бу бир нечта омиллар, жумладан, ўртача ҳаёт давомийлигининг ошиши ва натижада аҳолининг умумий қариши, қандли диабетли беморлар сонининг ошиши оқибатида диабетик ретинопатияли беморларнинг кўпайиши, глаукомали беморлар сонининг ошиши, экологик муаммолар – ёруғлик интенсивлиги жуда юқорилиги кабилар билан боғлиқ.

       Амалий офтальмология ижтимоий-клиник фан бўлиб, кўрув аъзоси ва унинг ёндош аъзоларининг морфо-физиологик хусусиятлари ва патологиясини ўрганиш, уларни консерватив ҳамда хирургик даволаш усуллари билан шуғулланади. Кўз олмаси ва ёрдамчи аппарати турли ўткир ва сурункали касалликларда тез-тез зарарланади. Касалликлар узоқ вақт меҳнат қобилиятининг йўқотилишига олиб келади. Кўрув аъзосининг патологик ўзгаришлари кўпинча организмнинг бошқа аъзо ва системаларида учрайдиган касалликлари билан узвий боғлиқдир. Шунинг учун ушбу фанни ўрганиш қуйидаги фанларни билишни тақозо этади: анатомия; физиология; патологик анатомия ва цитология; патофизиология; биохимия; микробиология; ички касалликлар; умумий хирургия; анестезиология ва реанимация асослари; инфекцион касалликлар; фтизиатрия; эндокринология; аллергология; оториноларингология; дерматовенерология, гигиена, менежмент ва маркетинг.

      Охирги йилларда офтальмохирургияда юқори технологияларнинг қўлланилиши оқибатида бу соҳада юксак ютуқларга эришилмоқда. Эксимер лазер жарроҳлиги ва витреоретинал хирургиянинг ривожланиши кўрув анализаторининг муаммо бўлиб турган кўпгина касалликларининг даволанишига сабаб бўлди.
Шундай қилиб, офтальмология фани тиббиёт таълимидаги энг мураккаб фанлардан бири бўлиб, у бўлғуси магистрларни кўрув анализаторининг терапевтик ва хирургик касалликлари диагностикаси, даволаш принциплари, уларнинг илмий таҳлили, профилактика ва диспансеризацияси, ҳамда офтальмология хизматининг маркетинг ва менежменти билан шуғулланувчи юксак даражадаги шифокор сифатида шакллантиришда катта аҳамият касб этади.

Фаннинг мақсад ва вазифалари

Офтальмология фанини ўқитишдан мақсад талабаларни:

  • кўз касалликларини диагностикаси, даволаш, реабилитация ва профилактикасини амалга ошириш, шунингдек касаллик асоратларини даволаш ва олдини олишда замонавий тиббий технологиялар, офтальмология соҳасидаги охирги ютуқлардан фойдаланган ҳолда иш юритувчи юқори малакали мутахассис тайёрлаш.
  • турли касалликлар ва уларнинг асоратларига чалинган беморларни ташҳислаш ва даволаш (шу билан бирга, кичик инвазив усуллар), бирламчи бўғин шароитида тез тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини тўлиқ эгаллаган, юкори малакали оилавий тиббиёт мутахассиси сифатида мустақил амалий фаолият кўрсатишни;
  • ЎзР ССВ тизимида умумий йўналишга мўлжалланган турли бўлимлари, шу билан бирга, шаҳар ўқув ва ўқув-врачлик пунктлари, қишлоқ врачлик пунктларини маъмурий бошқариш, Давлат илм-фан ва таълим қўмиталарида ишлашни;
    тиббиёт олий ўқув юртлари кафедраларида ёки умумий амалиёт врачи тайёрлаш курсларида педагогик фаолият кўрсатишни;
  • мутахассис шифокорлар билан ҳамкорликда касалликларни ташҳислаш, даволаш ва олдини олишнинг янги технологиялари бўйича тематик цикллар, услубий семинарлар ва маслаҳатларни тайёрлаш ва ўтказиш, аудит ўтказишни;
  • турли касаллликларга чалинган ёки ўтказган шахсларни ижтимоий ҳолати ва меҳнат қобилиятини тиклаш ва улар ҳаёти сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни;
  • касалликларни ташҳислаш, даволаш ва профилактикаси бўйича янги технологияларни қидириш ва ишлаб чиқиш, олинган натижалар ва текширувлар натижаларини таҳлил этиш, жамлаш ва амалиётда қўллашга эришишни;
    асосий касалликларни келиб чиқиш хавф омиллари ва тарқалиши бўйича эпидемиологик текширувларни, шу билан бир қаторда уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни;
  • турли касалликлар патогенезини ўрганиш ва патологик жараёнларни моделлаштиришни ўзлаштириш билан таништиришдан иборат.

           Фаннинг вазифаси талабаларни Соғлиқни Сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида жинси, ёшидан қатъий назар ёки алоҳида шахсларга ва оила аъзоларига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсата олиш ҳамда доимий профилактика чора-тадбирларини ўтказишни ўргатишдир.

  • Фан бўйича талаба-магистрантлар билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
    Терапевтик офтальмология бўйича талаба–магистрант:
  • ЎзРда офтальмология соҳаси ривожланишининг асосий йўналишлари;
  • ЎзР офтальмологиясининг сўнги ютуқлари;
  • офтальмологиянинг долзарб муаммолари; офтальмологик касалликларнинг эпидемиологияси ва профилактикаси, касалликларнинг хавф омиллари, ривожланишининг замонавий назариялари ва таснифлари, офтальмологияда замонавий ташҳислаш усуллари ва даволашнинг янги технологиялари, асоратларини даволаш ҳамда реабилитация чора-тадбирлари;
  • офтальмологиянинг предмети ва масалалари, асосий принциплари, бўлимлари, офтальмологга қўйиладиган талаблар;
  • офтальмология тарихи, фан ва амалиётнинг замонавий ҳолати, келажак йўналишлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
  • офтальмологик беморларни анамнези ва шикоятларини йиға олиш;
  • тиббий ҳужжатларни олиб бориш;
  • ташқи қон кетишларни вақтинча тўхтатиш;
  • қон клиник анализини таҳлил қилиш;
  • коагулограммани баҳолаш;
  • қон гуруҳи ва резус омилни аниқлаш;
  • глюкозани қондаги миқдорини баҳолаш;
  • Нечипоренко, Зимницкий усулида сийдик анализини баҳолаш;
  • қон анализидаги ўт пигменти миқдорини баҳолаш;
  • ревматик ва яллиғланиш активлигига баҳо бериш;
  • қонда азот қолдиғи, мочевина, креатинин миқдорига баҳо бериш;
  • трансаминаза ва қондаги бошқа ферментлар миқдорига баҳо бериш;
    қон электролитлари;
  • кўз ёрдамчи аппарати ва кўз олмаси клиник анатомияси, қон билан таъминланиши ва иннервацияси;
    миопия ва рефракция аномалияси;
  • кўрув аъзоси касалликларининг диагностикаси, даволаш, профилактика, диспансеризация ва реабилитацияси;
  • кўз клиник рефракцияси ва унинг ривожланиши;
  • кўз рефракцияси турлари, эмметропия ва амметропия, астигматизм, уларнинг клиник характеристикаси;
  • марказий кўришнинг текширув усуллари ва бузилишлари;
  • периферик кўриш, текширув усуллари ва бузилишлари;
  • ёруғликни сезиш, текширув усуллари ва бузилишлари;
  • ранг сезиш, текширув усуллари ва бузилишлари;
  • бинокуляр кўриш, текширув усуллари ва бузилишлари;
  • кўз олмаси ғилайланиш бурчагини аниқлаш;
  • тиббий-генетик текширувлар;
  • рентгенологик текширувларни баҳолаш (Балтин-Комберг ва Фогт методи бўйича);
  • рефракцион хирургия усуллари;
  • клиник рефракцияни аниқлаш усуллари;
  • прогрессияланувчи миопия диагностикаси, клиникаси ва дифференциал диагностикаси;
  • прогрессияланувчи миопия асоратлари, коррекция турлари;
  • прогрессияланувчи миопиянинг хирургик даволаш турлари;
  • прогрессияланувчи миопия диагностикаси;
  • қовоқлар ривожланиш аномалиялари;
  • қовоқларнинг яллиғланиш касалликлари: блефаритлар, мейбомиит, говмичча, халазион, контагиоз моллюск;
  • туғма ва орттирилган дакриоцистит, кўз ёш қопчаси флегмонаси;
  • орбита абцесси ва флегмонаси, орбитал веналар тромбофлебити,хавфли экзофтальм;
  • конъюнктиванинг бактериал патологияси;
  • вирусли конъюнктивитлар;
  • замбуруғли конъюнктивитлар;
  • сурункали конъюнктивитлар;
  • аллергик конъюнктивитлар ва баҳорги катар;
  • конъюнктиванинг дистрофик ўзгаришлари (пингвекула, птеригиум, ксероз);
  • қуруқ кератоконъюнктивит (Сьегрен синдроми);
  • специфик касалликларда конъюнктивитлар;
  • эписклера ва склера касалликлари;
  • шох парда патологик ҳолати умумий симптоматикаси ва клиникаси;
  • кератитлар классификацияси ва уларнинг умумий симптоматикаси;
  • экзоген кератитлар этиопатогенези, клиникаси ва даволаш;
  • герпетик кератитлар;
  • туберкулез-аллергик кератитлар;
  • паренхиматоз-сифилитик кератитлар;
  • нейропаралитик кератитлар;
  • шох парда рецидивланувчи яраси, розацеа кератит;
  • дистрофик ва дегенератив шикастланишлар;
  • шох парда ўлчами ва шакли аномалиялари;
  • шох парда касалликлари оқибатлари, чандиқни даволаш принциплари;
  • туғма ва орттирилган катаракталар патогенези, диагностикаси, клиникаси;
  • шишасимон тана туғма ретрорентал фиброплазияси, даволаш тактикаси;
  • шишасимон тана орттирилган патологиясида даволаш тактикаси (деструкция, хираланишлар ва ҳ.к.);
  • олдинги увеитлар клиникаси, диагностикаси ва даволаш;
  • орқа увеитлар клиникаси, диагностикаси ва даволаш;
  • асоратланган увеитларда беморларни даволаш тактикаси
  • (иккиламчи глаукома, эндофтальмит, панофтальмит, кўз гипотонияси, кўз олмаси субатрофияси ва атрофияси);
  • турли этиологияли увеитларнинг клиник аҳамияти;
  • рангдор парда эссенциал-мезодермал дистрофияси клиникаси ва даволаш;
  • псевдо-эксфолиатив синдромнинг клиникаси ва даволаш;
  • қон-томир тракти туғма аномалиялари бўлган беморларни даволаш тактикаси;
  • кўриш аъзоси ўтмас жароҳатлари классификацияси, клиникаси ва шошилинч ёрдам (кўз олмаси контузияси);
  • сидероз ва халькоз билан беморларни даволаш;
  • кўриш аъзоси куйишлари классификацияси, клиникаси ва даволаш;
  • кўз кимёвий куйишларида биринчи ёрдам кўрсатиш;
  • кўзга электромагнит спектрли нурлар, инфрақизил ва ультрабинафша нурлар, рентген ва лазер нурлари таъсири;
  • кўзни протезлаш;
  • глаукома классификацияси;
  • бирламчи глаукома этиопатогенези, наслий нейроэндокрин факторларнинг роли;
  • бирламчи глаукомаларнинг бошқа касалликлар билан боғлиқлиги;
  • очиқ бурчакли, ёпиқ бурчакли глаукома, глаукома ўткир хуружининг клиникаси ва даволаш усуллари;
  • бирламчи глаукомаларнинг диагностикаси,текширув ҳажми ва даволаш тактикаси;
  • глаукомага шубҳа ва преглаукома ҳақида тушунча;
  • глаукомани текширишнинг махсус усуллари, тонография, марказий кўрув майдонини аниқлаш, компрессион синамалар;
  • бирламчи глаукомаларнинг эрта диагностикаси;
  • бирламчи глаукомаларнинг диагностикаси;
  • бирламчи глаукомани консерватив даволаш;
  • глаукома ўткир хуружини даволаш;
  • иккиламчи глаукома классификацияси, патогенези, даволаш тактикаси;
  • офтальмогипертензия ҳақида замонавий тушунчалар ва даволаш тактикаси;
  • туғма глаукомани этиопатогенези, диагностикаси, клиникаси ва даволаш;
  • туберкулёзда кўз зарарланиши;
  • токсоплазмозда кўз зарарланиши;
  • бруцеллезда кўз зарарланиши;
    гипертония касаллигида тўр парда ва кўрув нерви ўзгаришлари;
  • буйрак касалликлари, ҳомиладорлик токсикозларида тўр парда ва кўрув нерви ўзгаришлари моҳияти, кечиши ва прогнози;
  • қандли диабетда кўриш аъзоси зарарланиши;
  • диабетик ретинопатиянинг классификацияси, клиникаси ва даволаш усуллари (лазер ва тўр парда фотокоагуляцияси);
  • ревматизм ва ревматоид артритда кўриш аъзоси зарарланиши;
  • қалқонсимон без касалликларида офтальмологик симптомлар;
  • бош мия ўсмаларида умумий офтальмологик белгилар, димланишли диск, кўрув нерви атрофияси, кўрув майдони ўзгаришлари, экзофтальм, қорачиқ реакциялари, кўз мушак аппарати функциясининг бузилиши;
  • яллиғланиш ва бош мия қон-томир касалликларида кўриш аъзосининг зарарланиши;
  • қон касалликларида офтальмологик ўзгаришлар;
  • Такаясу, Фогт-Каянаги-Харад, Фостер-Кеннедикасалликларида кўриш аъзоси-нинг зарарланиши;
  • Реклингаузен нейрофиброматозида офтальмологик симптомлар;
  • кўздаги ўзгаришлар билан кечадиган синдромлар (Бехчет касаллиги, Стилл синдроми, Бехтерев касаллиги);
  • кўз ички босимининг (КИБ) ошиши билан кечадиган синдромлар (Крауп-Познер-Шлоссман, Фукс, Аксенфельд синдромлари, Вебер касаллиги);
  • кўриш аъзосига дориларнинг ножўя таъсирлари;
  • кўриш аъзоси ўсмаларининг замонавий классификацияси муаммолари, касалланиш ва ўлим кўрсаткичи;
    Ильс касаллиги клиникаси, даражаси ва даволаш;
  • марказий сероз хориоретинит клиникаси, диагностикаси ва даволаш;
  • пролиферацияланувчи ретинит этиопатогенези, клиникасива даволаш;
  • тўр парда ангиоматози, клиникаси ва оқибати;
  • тўр парда атрофияси;
  • тўр парда кўчиши патогенези, диагностикаси ва даволаш;
  • тўр парда марказий артериясида қон айланишининг ўткир бузилиши патогенези, клиникаси, шошилинч ёрдам ва даволаш;
  • тўр парда марказий артериясида қон айланишининг ўткир бузилиши патогенези, клиникаси, шошилинч ёрдам ва даволаш;
  • кўрув нерви неврити клиникаси, диагностикаси ва даволаш;
  • оптико-хиазмал арахноидит клиникаси, диагностикаси ва даволаш;
  • ишемик оптикопатия классификацияси, этиопатогенези, диагностикаси, даволаш ва прогнози;
  • кўрув нерви димланиши этиопатогенези, беморларни даволаш тактикаси;
  • қўрғошин, маргимуш ва фосфорорганик бирикмалар билан заҳарланганда кўриш аъзоси зарарланиши;
  • организм интоксикациясида кўриш аъзоси зарарланиши;
  • бирламчи ва иккиламчи кўрув нерви атрофияси этиопатогенези, клиникаси, даволаш ва прогнози;
  • бинокуляр кўришнинг физиологик асослари;
  • бинокуляр кўришнинг текшириш усуллари;
  • диплопиянинг текшириш усуллари;
  • ҳамкор ғилайлик этиопатогенези;
    ҳамкор ғилайлик профилактикаси, этиологияси, патогенези ва даволаш усуллари;
  • паралитик ғилайлик;
  • нистагм, этиологияси, диагностикаси ва даволаш;
  • шишасимон тана деструкцияси, гемофтальм, шишасимон тана касалликларининг консерватив даволаш усуллари;
    кўриш аъзоси турли патологияларида лазернинг қўлланилиши;
  • кўриш аъзоси турли патологияларида ультратовушнинг қўлланилиши;
  • кўрув аъзоси касалликлари, шикастланишларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва ногиронликни аниқлаш;
  • кўрув аъзоси касалликларида меҳнат шароитлари;
  • кўрув аъзоси функционал бузилишларида меҳнат қобилияти экспертизаси;
  • кўриш аъзоси ўсмаларини нур ва химиятерапия билан даволаш;
  • ҳарбий-меҳнат ва ҳарбий-тиббий экспертизада кўрув аъзоси функцияларини текшириш хусусиятлари;
    қон, унинг компонентларини қуйиш ва асоратлари билан курашиш;
  • гомеостаз коррекцияси масалалари,гиперволемия, гиповолемия;
  • офтальмологияда иссиқлик муолажаларини қўллаш (УВЧ, УФ, электрофорез);
  • офтальмологияда магнитотерапия (методикаси, техникаси, кўрсатмалар);
  • форез усули билан дори воситаларини юборишнибилиши ва улардан фойдалана олиши;
  • ён томондан ва аралаш ёритиш усуллари;
  • қовоқларни ташқарига қайириш;
  • ўтувчи нур билан текшириш;
  • биомикроскопия;
  • офтальмометрия;
  • фотостресстест;
    Амслер тўри ёрдамида макуляр соха патологиясини аниқлаш;
  • офтальмоскопия: тўғри ва тескари;
    скиаскопия;
  • тонометрия (Маклаков бўйича аппланацион тонометрия);
  • пальпатор тонометрия;
  • контактсиз тонометрия;
  • эластотонометрия;
  • гониоскопия;
  • юкламали синамалар;
  • офтальмодинамометрия;
  • адаптометрия;
  • рефрактометрия;
  • пахиметрия;
  • пахиметрия маълумотларини таҳлил қилиш;
  • рангли кўришни текшириш;
  • офтальмохромоскопия;
  • диафаноскопия;
  • кампиметрия;
  • статик ва кинетик компьютер периметрия;
  • адаптометрия;
  • ультратовуш сканерлаш (A-scan, B-scan);
  • ультрабиомикроскопия техникаси;
  • ультрабиомикроскопия маълумотларини таҳлил қилиш;
  • оптико-когерент томография (олдинги ва орқа) техникаси;
  • оптико-когерент томография маълумотларини таҳлил қилиш;
  • эхоофтальмометрия;
  • экзофтальмометрия;
  • тонография;
  • визиометрия;
  • периметрия;
  • бинокуляр кўриш;
  • киприклар эпиляцияси;
  • турли усуллар ёрдамида ғилайлик бурчагини аниқлаш (Гиршберг бўйича, периметр ва синоптофорда);
  • асосий кўзни аниқлаш;
  • тўртнуқтали рангтест аппарати ёрдамида ва мўлжал услубида кўриш характерини аниқлаш;
  • қорачиқнинг ёруғликка реакциясини текшириш;
  • кўз олмаси ҳарактига қараб мушаклар фаолиятини ўрганиш;
  • КТ, МРТ текширув натижаларини интерпретациялаш;
  • офтальмологик жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни қўллай олиш;
  • миопиянинг рефрактогенези, этиологияси ва патогенези,миопиянинг клиник кечиши ва прогрессияланувчи турлари,уларни даволаш усуллари;
  • кератотопография;
  • кератотопография маълумотларини таҳлил қилиш;
  • аккомодация механизми, патологик ҳолатлар (спазм, паралич, аккомадацион астенопия);
  • аккомодация ҳажмини аниқлаш;
  • нейтраллаш усулида оптик ойналарни нур синдириш кучини аниқлаш;
  • кўришнинг оптик коррекцияси усуллари ва қоидалари;
  • рефракцияни аниқлаш ва олинган натижаларни таҳлил қилиш;
  • фороптор ёрдамида рефракцияни аниқлаш ва кўзойнак танлаш;
  • коррекция қилиш, даволаш, профилактика ва реабилитация;
  • кўзойнак учун рецепт ёзиш;
  • орбита абцесси ва флегмонаси, орбитал веналар тромбофлебити, хавфли экзофтальм диагностикаси, даволаш ва профилактикаси;
  • кўзёш йўлларини текшириш;
  • кўзёш йўлларини ювиш;
  • кўз ёш безини текшириш;
  • қовоққа дори воситаларини қўллаш;
  • қовоқлар массажи;
  • демодекозга текшириш;
  • конъюнктивал бўшлиқдан экма ва суртма олиш;
  • конъюнктивитлар диагностикаси, даволаш ва профилактикаси;
  • конъюнктивал бўшлиққа ишлов бериш ва ювиш;
  • кўз оптик аппарати касалликларининг диагностикаси, даволаш ва профилактика;
  • қон томир тракти олд қисми касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактикаси;
  • қон томир тракти олд қисми касалликларини специфик қўзғатувчисини аниқлаш ва таҳлил қилиш;
  • флюоресцент ангиография техникаси;
  • флюоресцент ангиография маълумотларини таҳлил қилиш;
  • реоофтальмография техникаси;
  • реоофтальмография маълумотлари таҳлили;
  • допплерография техникаси;
  • допплерография маълумотларини таҳлил қилиш;
  • электроретинография техникаси;
  • электроретинография маълумотларини таҳлил қилиш;
  • кўриш аъзоси шикастланишлар ва куйишлари диагностикаси, даволаш, биринчи ёрдам кўрсатиш , профилактика , диспансеризация ва реабилитацияси;
  • кўриш аъзоси шикастланиши ва куйишларида тиббий ҳужжатларни тўлдириш;
  • глаукома диагностикаси, даволаш, биринчи ёрдам кўрсатиш, профилактика, диспансеризация ва реабилитацияси;
    кўрув аъзосининг ўткир қон томир патологияларида тез ёрдам кўрсатиш;
  • умумий касалликларда кўриш аъзоси патологияси диагностикаси, даволаш, профилактика, диспансеризация вареабилитацияси;
  • кўриш аъзоси ўсмалари диагностикаси, даволаш, профилактика, диспансеризация ва реабилитацияси;
  • тўр парда ва кўрув тракти касалликлари диагностикаси, даволаш, профилактика, диспансеризация ва реабилитацияси;
  • бинокуляр кўриш ва унинг бузилишлари диагностикаси, даволаш, профилактика, диспансеризация ва реабилитацияси;
  • бинокуляр кўриш ва унинг бузилишларини хирургик даволаш;
  • кўриш аъзоси касалликларида лазер ва ультратовуш ёрдамида даволаш, реабилитация;
  • кўрув аъзоси турли касалликларида диспансеризация методикаси билан танишиш;
  • тиббий ҳужжатларни тўғри олиб бориш;
  • қидирув ва суд органлари учун керакли ашёвий далиллар ва бошқа манбаларни ўрганиш, тирик шахслар ва мурдаларга гувоҳлик бериш;
  • меҳнат ва ҳарбий экспертиза;
    кўрув аъзоси касалликларида физиотерапевтик муолажаларни ўз вақтида ва тўғри қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.

       Магистр ихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар кадрлар буюртмачиларининг талаблари ва ушбу мутахассислик бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.

Офтальмохирургия бўйича талаба–магистрант:

  • офтальмохирургия предмети ва масалалари, асосий принциплари, бўлимлари, офтальмохирургга қўйиладиган талаблар;
  • офтальмохирургия тарихи, фан ва амалиётнинг замонавий ҳолати, келажак йўналишлари;
  • шох парда трансплантацияси;
  • кератоконус: клиникаси ва хирургик даволаш;
  • рефракция аномалияларининг хирургик коррекция усуллари;
  • катарактани хирургик даволаш принциплари (экстра-, интракапсуляр катаракта экстракцияси, факоэмульсификация);
  • шишиб борувчи катарактани хирургик даволаш;
  • шишасимон тана касалликларини хирургик даволаш усуллари;
  • глаукомани лазер билан даволаш;
  • тўр парда кўчиши: диагностикаси ва замонавий жарроҳлик усуллари билан даволаш;
  • қовоқнинг хавфли ўсмалари, қовоқ териси раки, меланома, фибросаркома, ангиосаркомани хирургик ва комплекс даволаш;
  • конъюнктива ва шох парданинг хавфли ўсмаларини хирургик ва комплекс даволаш;
  • кўз ёш бези, кўз ёш халтасининг хавфли ва хавфсиз ўсмаларини комплекс даволаш принциплари;
  • хавфли ўсмалар: глиома, ретинобластома, клиникаси, диагностикаси, хирургик ва комплекс даволаш усуллари;
  • орбитанинг хавфли ўсмалари: саркома, рак клиникаси, диагностикаси, хирургик даволаш ва комплекс даволаш усуллари;
  • кўрув нерви ўсмалари (бирламчи ва иккиламчи), хирургик ва комплекс даволаш;
  • турли хил лазерларнинг офтальмохирургияда ишлатилиши (диодли, YAG – лазерлар, аргонли ва х.к.);
  • замонавий офтальмологияда лазерхирургиясининг ўрни;
  • гипертония касаллигида, атеросклерозда тўр парда ва кўрув нерви ўзгаришларида, эндокрин касалликларида, қандли диабетда офтальмологик симптомлар – катаракталар, глаукома, диабетик ретинопатияларда лазеркоагуляция, хирургик даволаш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
  • кўз олмаси ва ёрдамчи аппарати жароҳатлари классификацияси, клиникаси ва диагностикаси;
    орбита абцесси ва флегмонаси, орбитал веналар тромбофлебити, хавфли экзофтальмни хирургик даволаш турлари;
  • катталар, чақалоқлар дакриоцистити: этиологияси, клиникаси ва хирургик даволаш;
  • орбита флегмонаси: патогенези, клиникаси, диагностикаси ва хирургик даволаш;
  • бирламчи ва иккиламчи глаукомани замонавий жарроҳлик йўли билан даволаш усуллари;
  • иридэктомия;
  • синусэктомия;
  • трабекулоэктомия;
  • синустрабекулоиридэктомия;
  • чуқур склерэктомия;
  • лазер транссклерал циклофотокоагуляцияси;
  • киприксимон тана криодеструкцияси;
  • киприксимон тана диатермокоагуляцияси;
  • вазореконструктив операциялар;
  • экстракапсуляр катаракта экстракцияси интраокуляр линза имплантацияси билан;
  • катаракта факоэмульсификацияси;
  • миопияни лазер усули билан даволаш;
  • фоторефракцион кератэктомия;
  • LASIK;
  • LASEK;
    витреоретинал операциялар;
  • ҳамкор ғилайлик билан беморни оператив даволаш принциплари;
  • паралитик ғилайликни хирургик даволаш принциплари;
  • ичкарига қараган ғилайликни хирургик даволаш;
  • ташқарига қараган ғилайликни хирургик даволаш;
  • тўр парда лазеркоагуляцияси;
  • иккиламчи катарактани лазер дисцизияси;
  • кўз олмаси тешиб ўтувчи жароҳатлари, клиникаси, диагностикаси, биринчи ёрдам, хирургик даволаш;
  • кўз олмаси шикастларида реконструктив хирургик даволаш;
  • кўзни тешиб ўтган жароҳатлар профилактикаси ва даволаш (иридоциклит, эндофтальмит, панофтальмит, симпатик яллиғланиш);
  • кўз олмаси тўмтоқ жароҳатлари: клиникаси, диагностикаси ва хирургик даволаш принциплари;
  • қовоқнинг хавфсиз ўсмалари: папиллома, қарилик сўгали, тери шохи, қовоқ фибромаси, липома, гемангиомани хирургик даволаш принциплари;
  • экзентерация;
  • конъюнктиванинг хавфсиз ўсмалари: папилома, невус, меланомани хирургик даволашни билиши ва фойдалана олиши;
  • операциядан олдинги акинезия;
    ретробульбар, парабульбар ва конъюнктиваости инъекциялари;
  • беморларни операцияга тайёрлаш;
  • беморларни операциядан кейинги даврда олиб бориш;
  • кўрув аъзоси тешиб ўтмаган жароҳатларига бирламчи хирургик ишлов бериш;
  • қовоқ тешиб ўтмаган жароҳатларида бирламчи хирургик ишлов бериш;
  • кўрув аъзоси тешиб ўтган жароҳатларида бирламчи хирургик ишлов бериш;
  • кўрув аъзоси ёт жисмли тешиб ўтган жароҳатларида бирламчи хирургик ишлов бериш;
  • конъюнктива ёт жисмларини олиб ташлаш;
  • киприклар эпиляцияси;
  • шох парда ёт жисмларини олиб ташлаш;
  • парацентез;
  • птеригиум: клиникаси, диагностикаси ва хирургик даволаш.
  • кўз ичи ёт жисмлари локализацияси: умумий R-грамма, Комберг-Балтин бўйича;
  • ўсиб борувчи миопияли беморларда склеропластик операциялар;
  • халазион ва қовоқ абцесси клиникаси, диагностикаси ва хирургик даволаш принциплари;
  • қовоқ айлана мушаги спазми, лагофтальм, птоз, спастик қовоқ буралиши этиологияси, клиникаси ва хирургик даволаш;
  • кўз ёш қопи флегмонаси: этиологияси, клиникаси ва хирургик даволаш;
  • кўз ёш нуқталари, кўз ёш каналчалари патологияси: клиникаси, диагностикаси ва хирургик даволаш;
  • кўз ёши каналини зондлаш ва бужлаш;
  • пастки кўз ёш нуқтасини диатермокоагуляция ёрдамида блоклаш;
  • пастки кўз ёш нуқтасини учбурчакли кенгайтириш;
  • трихиазда киприклар диатермокоагуляцияси;
  • халазионэктомия;
  • қовоқдаги кичик паппилома ва кисталарни олиб ташлаш;
  • энуклеация;
  • эвисцерация;
  • маҳаллий ва ўтказувчи анестезия, новокаинли блокада усуллари;
    умумий оғриқсизлантириш масалалари ва унинг асоратлари билан курашиш кўникмаларига эга бўлиши керак.