Oftalmologiya kafedrasi ilmiy mavzusi
“Oftalmologiya amaliyotiga yangi dori shakllarini ishlab chiqish va joriy etish orqali ko‘z kasalliklarining ayrim turlarini tashxislash va davolash usullarini takomillashtirish”
Kafedrada 3 professor , 4 dotsent ilmiy faoliyat olib bormoqda, 5 tibbiyot fanlar doktori, 7 – Phd darajasiga ega bo’lgan o’qituvchi dars beryapti.
2022-yilda kafedrada falsafa fanlari doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun 4 ta dissertatsiya muvaffaqiyatli himoya qilindi:
Bektemirova Norbuvi To‘xtayevna “Oftalmik jarrohlikda geriatrik bemorlarda og’riksislantirish xususiyatlari” mavzusida
Oripov Okilxon Ilyos ko‘mirlari “COVID-19 bilan bog‘liq kavernoz sinus trombozi: oftalmologik belgilarning xususiyiyatlari, davolash va profilaktikasi” mavzusida
Matkarimov Akmal Karimovich “Janubiy Orolbo‘yi hududida ba’zi ko‘z kasalliklarining klinik kechishi va davolashning mintaqaviy xususiyatlari” mavzusida.
Oralov Bexruz Abdukarimovich “Ko‘z kuyishini kompleks davolash samaradorligini klinik-laboratoriya baholash” mavzusida.
Офтальмология кафедраси ҳодимлари доцент Закирходжаев Р.А. ва ассистент Миркомилов Э.М. 8.10-19.10.2018й. Россия Федерацияси Санк-Петербург шаҳрида жойлашган акад. С.Н. Федоров номидаги “МНТК Кўз микрохирургияси” марказида “Катаракта факоэмульсификацияси” бўйича “Wetlab” курсида малака ошириб қайтишди. Малака ошириш давомида ҳодимлар катаракта касаллигини замонавий даволаш усули тўлиқ ўзлаштиришди. Курс давомида факоэмульсификация асослари, бажариш техникаси ва асоратли ҳолатлар бўйича маърузалар тинглашди. Бундан ташқари замонавий техникаларда операцияларни ўтказиш орқали малакасини оширишди.
Кафедранинг илмий фаолияти
Кафедранинг ташкил топган дастлабки кунларидан бошлаб офтальмология фани бўйича долзарб муаммоларни ечиш учун фаолият олиб борилмоқда. Бунинг натижасида кўп учрайдиган кўз касалликларини барвақт аниқлаш ва даволаш йўлида олиб борилган илмий изланишлар замон талабларига жавоб берувчи янги ташхислаш, даволаш ва профилактика усуллари ишлаб чиқилди. Бу муаммоларни илмий бартараф этиш жараёнида бир қатор илмий изланишлар олиб борилди ва улар натижасида номзодлик, докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди.
Кафедрада «Комплексные исследования эффективности разработанных методов лечения некоторых видов офтальмопатологий с внедрением новых лекарственных форм в офтальмологическую практику» мавзусида илмий фаолият олиб борилмоқда.
Кафедранинг илмий салохияти: 3 та тиббиёт фанлари доктори, профессорлар; 8 та тиббиёт фанлари номзоди, 4 та доцент фаолият юритмоқда.
Охирги 10 йил давомида кафедра ходимлари томонидан 93 та илмий мақола (шулардан 43 таси махаллий ва 47 таси хорижий журналларда, улардан 3 таси узоқ хориж журналларида), 300 та тезислар (шулардан 156 таси махаллий, 110 таси хорижий конференциялар тўпламларида, улардан 34 таси узоқ хорижда ўтказилган илмий конференциялар тўпламларида), 20 та ўқув ва ўқув-услубий қўлланма ва тавсияномалар чоп этилди.