Офтальмология кафедраси профессори,
тиббиёт фанлари доктори
Муяссар Хамитовна Каримова
Каримова Муяссар Хамитована 1965 йил 22 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.
- 1988 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тугатган. 1988 – 1995 йиллар клиник ординатурада таҳсил олган.
- 1998 йилда « ЮИК билан ҳасталанган беморларда кўрув аъзолари микроциркуляциясига глирофамнинг таъсири» мавзусида номзодлик диссертациясини,
- 2004 йилда «Организмнинг индивидуал хусусиятларининг баъзи кўз яллиғланиш касалликларини кечишига таъсирининг клиник-патогенетик аспектлари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
- 2005 йил март ойидан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази директорининг илмий ишлари буйича ўринбосари ва Тошкент тиббиёт академияси кўз касалликлари кафедраси профессори лавозимида фаолият юритмокда.
85 та илмий нашрлар, 6 та методик қўлланмалар нашр этган. Илмий изланишлар натижалари офтальмологик бўлимларида ҳамда, бакалавр ва магистрларга офтальмология курсини ўқитиш учун ўқув қўлланма сифатида киритилган. «Кўз касалликлари» ихтисослиги бўйича 2 та тиббиёт фанлари номзоди тайёрлаган, 3 нафар илмий изланувчига илмий маслахатчи ҳисобланади.