28 сентябр куни Қозоғистон Республикаси Алмата шахрида Қозоғистон Халқаро узлуксиз таълим уневерситети кўз касалликлари кафедраси ва Халқаро кўришни ҳимоя қилиш маркази билан биргаликда узоқ чет эл ва СНГ давлатлар олимлари иштирокида ҳар йили ўтказиладиган навбатдаги “Актуальные вопросы офтальмологии” номли семинар ўтказилди. Ушбу семинарда глаукома касаллиги, қарилик макуляр дегенерация касаллиги, кўз олмасини олдинги ва орқа сегментлари яллиғланиш касалликларини мухокамасини ўз ичига олди.
Семинарда Тошкент тиббиёт академияси офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Ф.А., Россия Федерацияси, Украина, Хиндистон ҳамда Грузия давлатлари таниқли олимлари спикер сифатида иштирок этишди.
Семинар давомида олимлар ўртасида турли офтальмологик касалликлар устида фикр, касбий тажрибалар билан алмашинилди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |