10-12 октябр кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шахрида Россия Федерацияси умуммиллий офтальмологик форум 2018 (РООФ 2018) ҳамда Россия Федерацияси “Врач-офтальмологлар ассоциацияси”нинг навбатдаги глаукома бўйича экспертлар кенгаши бўлиб ўтди. Ушбу кенгашда ТТА офтальмология кафедраси профессор Бахритдинова Ф.А. “Ўзбекистонда глаукома касаллиги тарқалганлиги эпидемиологик характеристикаси” мавзусида маъруза билан иштирок этдилар. Маъруза давомида глаукома касаллигини Ўзбекситонда вилоятлар кесимида тарқалганлиги ва унинг скринингини ташкил этилганлиги бўйича маълумотларни келтириб ўтдилар.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Анжуман давомида думалоқ столлар ташкил этилиб, глаукома касаллигини эрта аниқлаш, текшириш ва замонавий даволаш бўйича профессорлар билан фикр алмашдилар. Анжуман давомида олинган маълумотлар кафедра йиғилишида ҳодимлари билан мухокамма қилинди.
![]() |
![]() |