22 октябр 2018 йил Тошкент вилояти Зангиота туманида “ОФТАЛЬМОЛОГИЯ ВА КАРДИОЛОГИЯДА ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ СОҲАСИДА ИННОВАЦИЯ. “СОҒЛОМ ЮРАК” ТЕЛЕТИББИЁТ ПРОЕКТИНИ СТАРТИ” номли конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Тошкент тиббиёт академияси офтальмология кафедраси профессори, “Ёрқин нигоҳ” тиббий-ижтимоий фонд рахбари, профессор Бахритдинова Ф.А. бошчилигида кафедра ҳодимлари ва магистратура талабалари билан биргаликда конференцияда иштирок этилди.
![]() |
![]() |
![]() |
Конференция ташкилотчилари: “Шарқ аёли” халқаро аёллар ижтимоий фонди, Тошкент тиббиёт академияси, «Русская гуманитарная миссия» номли нодавлат нотижорат ижтимоий дастурларни қўллаб қувватлайдиган ташкилот, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис демократик институтлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги.
2018 йил апрель ойида Зангиота тумани оилавий поликлиникасига 2012 йилдан буён профессор Бахритдинова Ф.А. рахбарлигида фаолият олиб бораётган “Ёрқин нигоҳ” тиббий-ижтимоий фонди ҳамда Храмов Андрей Иванович бошчилигида «Русская гуманитарная миссия» номли нодавлат нотижорат ижтимоий дастурларни қўллаб қувватлайдиган ташкилот томонидан 400 млн. сумлик офтальмологияда кенг қўлланиладиган замонавий аппаратура ёрдам сифатида берилган эди.
![]() |
![]() |
Конференцияда жорий йилнинг апрель ойидан Зангиота тумани оилавий поликлиникасида офтальмологик беморларни диспансер кузатуви ва тўлиқ завонавий технологияларда кўрсатилган ёрдам бўйича маъруза ўқилди. Такидлаш жойизки, жорий йилда Зангиота тумани марказий оилавий поликлиникасида профессор Бахритдинова Ф.А. бошчилигида Тошкент тиббиёт академияси офтальмология кафедраси ҳодимлари билан биргаликда 3011 та аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан, 1078 та аҳоли авторефрактометрия (НRК-9000А Корея), 1708 та аҳоли кўз ичи босимини аниқлайдиган ИКД-03 аппратида (Россия), 786 та аҳоли ИК-лазер аппратида (Россия) текширувдан ўтказилди. Касаллик аниқланган беморларга тегишли чора тадбирлар кўрсатилди.
Ушбу проект Миллий стратегиямизни Соғлиқни сақлаш тизимидаги фаолиятини ёрқин ифодаси деса муболаға бўлмайди.