Тошкент тиббиёт академияси Офтальмология кафедрасидан самимий табрик!
14-январ – Ватан ҳимоячилари куни билан барчангизни чин қалбимиздан табриклаймиз!
14-январ – Ватан ҳимоячилари куни билан барчангизни чин қалбимиздан табриклаймиз!
|
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
2023-yil 28-fevral kuni TMA oftalmologiya kafedrasi Huvitz Co., Ltd (Janubiy Koreya) va Optovik Uni Trade kompaniyalari bilan “Optik kogerent tomografiyaning zamonaviy usullari” mavzusida qo‘shma uchrashuv tashkil qildi. Janubiy Koreya delegatsiyasi tarkibida janob mutaxassislari Mr. Sangyun Li va Mr. David Mo. bor edilar.
![]() |
![]() |
---|
Mr. Sangyun Li OKT imkoniyatlarini namoyish qila boshladi. Master-klass quyidagi bo’limlardan iborat edi:
– HOCT xususiyati
– OKT va FUNDUS printsipi
– HOCT spetsifikatsiyasi
– HOCT uchun ishlaydi
– Foydalanuvchi interfeysi va funksiya tavsifi
– Aniq tasvir uchun foydali maslahat
– Munozara
2023-yil 1-mart kuni TMA oftalmologiya kafedrasi Huvitz Co., Ltd (Janubiy Koreya) va Optovik Uni Trade kompaniyalari bilan hamkorlikda “HTR-1A avtorefkeratotonopaximetri yordamida diagnostikaning zamonaviy usullari va ko‘z yosh pardasi tezligini aniqlash” mavzusida uchrashuv tashkil qildi. quruq ko’z sindromida yorilish.»
![]() |
![]() |
---|
Janob Sangyun Li HTR-1A avtorefkeratotonopaximetrining imkoniyatlarini namoyish qildi. Master-klass quyidagi bo’limlardan iborat edi:
HTR-1A xususiyati
HTR-1A printsipi va spetsifikatsiyasi
HRK MATE bilan ulanish
HTR-1A ning ishlashi
08.01.2020 yilda, soat 12:00 da Oftalmologiya kafedrasining ma’ruzalar zalida «Biriktiruvchi to’qima kasalliklarida ko’zda bo’ladigan o’zgarishlar» mavzusida integral ma’ruza bo’lib o’tadi.
Ushbu ma’ruzaga barchani taklif etib qolamiz!Ma’ruzachi: t.f.n., dotsent Nazirova S.X.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
29 март куни Хоразм вилояти, Урганч шахрида ТТА Урганч филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори ижроси асосида ТТА офтальмология кафедраси ходимлари ташаббуси билан “Кўз аъзолари касалликларининг долзарб муаммолари” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Тошкент тиббиёт академияси офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Ф.А. ва ҳодимлар иштирок этди.
![]() |
![]() |
![]() |
Семинар ТТА Урганч филиалининг мажлислар залида ўтказилиб, тадбирга бу муассасанинг невролог, офтальмолог ва талабалар, кўз касалликлари бўйича хусусий шифохона офтальмологлари ҳамда умумий амалиёт шифокорлари таклиф этилди.
![]() |
![]() |
![]() |
Семинар давомида ТТА офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Ф.А. «Глаукоманинг долзарб муаммолари», доцент Назирова С.Х. «Кўрув аъзоларининг яллиғланиш касалликлари»” ва доцент Нарзикулова К.И. «Умумий касалликларда кўрув аъзоларидаги ўзгаришлар» мазусидаги маърузалари билан иштирок этдилар. Маъруза давомида ТТА офтальмология кафедраси ва кўз касалликлари бўлимининг даволаш, ташхислашда эришилган ютуқлари ва узоқ йиллик тажрибаси хамда натижалари кўрсатилди.
![]() |
![]() |
![]() |
Анжуман якунида офтальмологлар билан сухбатлар ўтказилди. Уларга амалий кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари Урганч шахрида жойлашган хусусий кўз касалликлари шифохонасида мастер-класс ўтказилди.
Маърузачилар:
1. Профессор Бахритдинова Ф.А. «Глаукома»
2. Доцент Назирова С.Х. «Кўрув аъзоларининг яллиғланиш касалликлари»
3. Доцент Нарзикулова К.И. «Умумий касалликларда кўрув аъзоларидаги ўзгаришлар»
2019 йил 5 март куни Москва шахрида «Глаукома патогенези ва давосига замонавий ёндашув» номли илмий амалий конференция бўлиши кутилмоқда.
Анжуманнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан соат 16:00 да.
Қувонарли томони ушбу ҳалқаро анжуманда Тошкент тиббиёт академияси, офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Фазилат Арифовна «Комбинирланган ва фиксацияланган гипотензив дори воситаларини бирламчи очиқ бурчакли глаукомада қиёсий баҳолаш» номли маъруза билан қатнашмоқдалар.
Конференция интернет орқали жонли трансляция қилинади. Қуйидаги дастурда сиз маърузалар номи ва маърузачилар рўйхати билан танишишингиз, http://avo-portal.ru/ сайти орқали онлайн режимда конференцияни бевосита кузатиб боришингиз мумкин.
18 январ куни Андижон шахрида Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология маркази ташабуси билан “Бош мия сурункали қон айланишининг бузилиши” мавзусида
амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Тошкент тиббиёт академияси офтальмо- логия кафедраси профессори Бахритдинова Ф.А. ва ҳодимлар иштирок этди. Семинар Андижон шахрининг марказида жойлашган Тадбиркорлар палатасининг мажлислар залида ўтказилиб, тадбирга Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидан қон томир жарроҳлари, невролог, офтальмолог ва УТТ текшируви билан шуғилланадиган шифокорлар ҳамда умумий амалиёт шифокорлари таклиф этилди. Семинар
давомида Андижон вилоятлари Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология маркази директори академик Каримов Ш.И. ва ТТА офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Ф.А. маъруза билан иштирок этдилар. Анжуман давомида марказ директори академик Каримов Ш.И. “Бош мия қон айланишининг сурункали бузилишини бутун дунёдаги ва Ўзбекистондаги ҳолати” бўйича маъруза ўқидилар. Маъруза давомида марказнинг узоқ йиллик тажрибаси ва натижалари кўрсатилди. Офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Ф.А. “Кўз ишемик касаллигини ташхислаш” мавзусида маъруза ўқидилар. Маъруза давомида уйқу қон томирлари зарарланиши натижасида кўрув аъзосида бўладиган эрта ўзгаришлар ва бу белгиларни бош миянинг ўткир қон айланишини бузилишини эрта ташхислашдаги ўрни бўйича маълумотлар бердилар. Анжуман якунида
офтальмологлар билан сухбатлар ўтказилди. Уларга амалий кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, марказ неврологи Ахматов О.М. ва қон томир жарроҳлар маъруза ўқидилар. Амалий семинарнинг иккинчи қисмида профессор Бахритдинова Ф.А. Андижон вилоят кўз касалликлари шифохонасида офтальмологларига “Кўз ишемик синдромида ташхислаш” бўйича мастер-класси ўтказдилар ва сертификатлар тарқатилди.
Замонавий технологиялар ҳаётимизга жадаллик билан кириб келди. Хар бир интеллектуал ривожланган инсон рақамли технология ва интернетсиз кундалик хаётини тасаввур эта олмаслиги ойдинлашиб бормоқда. Илм олиш мобиллашиб бораётган бугунги кунга келиб ўрганиш истагида бўлган хар бир шахс олдида улкан имкониятлар эшиги очилмоқда. Улардан бири масофавий таълим, онлайн вебинар ва семинарларни мисол сифатида кўрсатишлик мумкин.
Дарс бериш жараёнида талабанинг ҳаёт тарзи, у қизиққан соҳалар, дарслардан кейинги бандлиги, қўшимча дарсларга бориши, дарслардан сўнг ишлаши, кутубхоналарда адабиётларнинг камлиги ҳисобга олинса, талабага берилган вазифалар ўз вақтида бажарилмаслиги эҳтимоли юқори. Буларни инобатга олган ҳолда Тошкент тиббиёт академияси Офталмология кафедраси томонидан махсус бот платформаси ишлаб чиқилди.
Бу бот орқали талаба исталган жойда талаба Офталмология фани учун махсус ишлаб чиқилган телеграм бот иловаси орқали ўқув режа ва ишчи дастур асосидаги керакли мавзуни интернет тармоғига уланиб бир марта юклаб олиб, ўқиши, эшитиши, бу мавзуга оид видеолавхаларни ортиқча ҳаракатларсиз тез фурсатда кўра олиши мумкин.
Диктор томонидан ўқиб берилган мавзулар аввал ёзиб олиниб, овозли файллар кўринишида ботга юкланади. Талаба иш билан банд бўлган вазият ёки бўш вақтида, жамоат транспортида кетаётган вақт давомида вазифа қилиб берилган мавзуни эшитиши мумкин.
Бир маротаба юклаб олгач, кейинчалик интернет тармоғига уланмаган ҳолатда хам бу ишларни амалга ошира олади. Ботга бириктирилган интернет саҳифалардаги офталмология фанига оид дунёдаги энг сўнгги маълумотлар, мақолалар, видеолар автоматик тарзда администратор иштирокисиз ботда ёритилиб борилади.
Дарс берувчи профессор – ўқитувчининг хар сафар бажарадиган кунлик иш ва вазифаларини алгоритмга солиб, дарсни олиб бориш жараёнини автоматизациялаштириб беради. Бу билан дарснинг муайян бир эътиборга молик жихатларига урғу бериш учун ўқитувчида кўпроқ вақт қолади.
![]() |
![]() |
![]() |