Contacts

ТТА офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Ф.А. Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология маркази билан ҳамкорликда Фарғона шахрида ўтказилган “Бош мия сурункали қон айланишининг бузилиши” мавзусидаги амалий семинарда иштирок этди.

image_pdfimage_print

16 ноябр куни Фарғона шахрида Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология маркази ташабуси билан “Бош мия сурункали қон айланишининг бузилиши” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Тошкент тиббиёт академияси офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Ф.А. ва ҳодимлар иштирок этди. Семинар Фарғона шахрининг марказида жойлашган Тадбиркорлар палатасининг мажлислар залида ўтказилиб, тадбирга Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидан қон томир жарроҳлари, невролог, офтальмолог ва УТТ текшируви билан шуғилланадиган шифокорлар ҳамда умумий амалиёт шифокорлари таклиф этилди. Семинар давомида Фарғона ва Наманган вилоятлари Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари, Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология маркази директори академик Каримов Ш.И. ва ТТА офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Ф.А. маъруза билан иштирок этдилар.

Анжуман давомида марказ директори академик Каримов Ш.И. “Бош мия қон айланишининг сурункали бузилишини бутун дунёдаги ва Ўзбекистондаги ҳолати” бўйича маъруза ўқидилар. Маъруза давомида марказнинг узоқ йиллик тажрибаси ва натижалари кўрсатилди. Офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Ф.А. “Кўз ишемик касаллигини ташхислаш” мавзусида маъруза ўқидилар. Маъруза давомида уйқу қон томирлари зарарланиши натижасида кўрув аъзосида бўладиган эрта ўзгаришлар ва бу белгиларни бош миянинг ўткир қон айланишини бузилишини эрта ташхислашдаги ўрни бўйича маълумотлар бердилар. Анжуман якунида офтальмологлар билан сухбатлар ўтказилди. Уларга амалий кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, марказ неврологи Ахматов О.М. ва қон томир жарроҳлар маъруза ўқидилар. Амалий семинарнинг иккинчи қисмида уйқу қон томирлари дуплекс текшируви мастер-класси ўтказилди ва сертификатлар тарқатилди.

Leave Comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.