Тошкент тиббиёт академияси офтальмология кафедраси профессори Бахритдинова Ф.А. 16 ноябр куни ТТА Фарғона филиали тиббий педагогика ва тиббий профилактика факультетлари талабаларига “Баъзи кўрув аъзо касаллилкларининг ўзига хослиги” мавзусида маъруза ўқидилар. Маъруза Фарғона филиалининг асосий биносида ўтказилди. Маъруза давомида ҳозирги кунда офтальмологияда кенг тарқалган касалликлар ва долзарб муаммоларига тўхталиб ўтилди. Маъруза давомида талабаларини қизиқтирган саволларга профессор Бахритдинова Ф.А. тўлиқ ва тушинарли қилиб жавоб бердилар.
Бундан ташқари кўз касалликлари бўйича дарс олиб бориладиган кафедра ҳодимлари билан учрашувлар ташкил этилди. Учрашув давомида кафедранинг ўқув, ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий йўналишлари кўздан кечирилиб, керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари билан фикр алмашинилди. Тошкент тиббиёт академияси офтальмология кафедраси ва ТТА Фарғона филиали кўз касаллиликлари кафедраси ўртасида хамкорлик алоқалари шакллантирилди. офтальмология фанини ўқитишда талабаларни қизиқтириш ва уларда офтальмологик беморларни олиб бориш, амалий кўникмаларни шакллантириш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.
![]() |
![]() |
![]() |